+998 (90)

960-08-10

+998 (90)

964-08-10

Совғалар кутмоқда!
Иш вақти: 09:00 - 20:00

 

Саватингиз

Буюртмани расмийлаштириш учун камида битта совғани танлашингиз лозим!

TOBAPOB - 0 

Биз ҳақимизда


Ёрқин таассуротлар ва ҳиссиётлар оламига хуш келибсиз!

vPodarok.uz компанияси ўзининг харидорларига ноодатий туйғулар ва ҳайратланарли ҳиссиётларга бой турфа хил хизматларини таклиф этади.

Биз Ўзбекистон бўйича Сиз ва оилангиз учун эксклюзив унутилмас совғаларини етказиб берадиган ягона компаниямиз.

Агар Сиз ўзингиз, севгилингиз, яқинларингиз ва қариндошларингизга чиройли ўрамдаги ёрқин ҳамда унутилмас таассуротларни тортиқ қилишни истасангиз, компаниямизнинг махсус сертификатларига эга бўлинг.

vPodarok.uz сертификатини сотиб олиб, қизиқарли саргузаштлар иштирокчисига айланиш, дам олиш кунингизни романтик ва ноодатий тарзда ўтказиш имкониятларига эга бўласиз.

Бу ерда Сиз парашютдаги парвоз чоғида гўзал манзарани кузатишингиз; катерда сайр қилишингиз; тезкор катернинг тезлигини ҳис қилган ҳолда ҳаво шарида учишингиз; экзотик мамлакатларнинг ширин таомларидан татиб, ҳақиқий DJ ёки шоу-бизнес юлдузига айланишингиз; шахсий дискингизни ёзишингиз, от миниш бўйича маҳоратингизни ошириб, бу гўзал жонзотларни томоша қилишингиз; ўзингизни жаҳон подиумларидаги фотомоделлардек ҳис қилишингиз; тунги Тошкент бўйлаб лимузинда саёҳат қилишингиз; шифобахш массажлардан роҳатланишингиз; унутилмас рақс кечалари уюштиришингиз, кунингизни дўстларингиз ёки севимли инсонингиз билан муҳташам ресторанларда ўтказишингиз мумкин.

Юқорида ўзингиз учун кашф этган ҳайратлар дунёсининг бир қисми билан танишиб чиқдингиз холос. vPodarok.uz компаниясининг махсус сертификатларини харид қилинг ва янгидан-янги, камалакдек ранг-баранг қувноқ таваккалчиликлар ва мислсиз завқ-шавқларга тўла дунёни очинг!

Фикр ва таклифлар


vPodarok.uz лойиҳаси юзасидан хар қандай саволлар, тилак ва таклифлар ёки сайт борасида бирор фикрингиз бўлса, шунингдек биз билан ҳамкорлик қилиш ниятида бўлсангиз, vPodarok.uz лойиҳаси раҳбари Длянчев Арсен Рустамовичга ceo@upc.uz электрон почта ёки +998 (90) 370-34-07 телефон рақами орқали мурожат қилишингиз мумкин.

Биз билан боғланиш


vPodarok.uz
+998 (90) 981-81-00, +998 (71) 235-00-83 рақамларига қунғироқ қилиб менежерларимиздан барча маълумотларни олишингиз мумкин.
Сизни қизиқтирган маълумотни олиш ва совға буюртма қилиш: 09:00 - 02:00 хар куни.
Совғани фаолллаштириш учун: 09:00 - 18:00, душанбадан жумагача.
Электрон почта: info@vpodarok.uz
Биз ҳақимизда
vPodarok.uz сайтида кўплаб ажойиб совғалар топишингиз ёки ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.