+998 (90)

960-08-10

+998 (90)

964-08-10

Совғалар кутмоқда!
Иш вақти: 09:00 - 20:00

 

Саватингиз

Буюртмани расмийлаштириш учун камида битта совғани танлашингиз лозим!

TOBAPOB - 0 

Ҳамкорларга

Ҳурматли хонимлар ва жаноблар!

Сизга узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларига мўлжалланган, бизнеснинг сезиларли даражада юксалишига ёрдам берадиган бир қатор тадбирлар учун vPodarok.uz ҳамкорлик дастурини тақдим этишга ижозат беринг.

 

vPodarok.uz ҲАМКОРЛИК ДАСТУРИДА ҚАТНАШИШДАН СИЗГА НИМА ФОЙДА?

  • Ортиқча маблағ талаб қилмайдиган янги ва йирик канал — бу Сизнинг янги мижозларингиз;
  • Оммага мутлақо янгича хизматлар тақдим қиладиган ностандарт маркетингча юриш;
  • Қиммат бўлсада хизматлар сотувининг ошиб бориши;
  • Каттароқ аудиторияга эга жойларда кенг ҳажмдаги реклама хизматлари;
  • Раҳбарларга, шунингдек, компания ҳамкорларига турли Ҳамкорлик дастурларини тақдим этувчи дастурлар.

 

КИМЛАР ҲАМКОРЛАРИМИЗ БЎЛИШИ МУМКИН?

  • Ҳамкорларимиз — севимли ишини яхши кўрадиган инсонлар — бу ҳаёт тарзи, куч-қувват ва орзу, байрам ва ижод. Улар кўпроқ муваффақият қозониш учун vPodarok.uz хизматидан фойдаланиши мумкин.
  • Бизнинг ҳамкорларимиз — такрорланмас. Улар ўз ишининг ва компаниясининг энг яхшиларидир.
  • Ҳамкорларимиз Мжозларимизга энг юқори сифатли хизматларни кафолатлайди. Бундай совға Мижозимизда фақат ёрқин таассурот қолдиришига ишонамиз.
  • Ҳамкорларимиз ҳаморлигимизнинг иқтисодий томонларини яхши тушунишади (яхши ҳисоб-китоб қилади ҳам) ва биз томондан кўрсатилган шартларга яраша бизга ҳам яхши талаблар қўйишади.
  • Ҳамкорларимиз бир жойда турмайди. Ўз бизнесларининг ортидан ҳамиша муваффақият қозонишади ва Мижозларимизга совға қилишимиз учун бизга янгидан-янги дастурлар ва ғоялар таклиф этишади.
  • Ёрқин бренди роҳат нималигини биладиган, фақат яхши нарсаларни хоҳлайдиган, ўзи учун янгиликларни кашф этадиган ва ҳаётини хурсандчилик бўёқлари билан бўяшни истайдиган инсонларни ўз атрофида бирлаштиради.

 

vPodarok.uz ҲАМКОРЛИК ДАСТУРИДА ҚАТНАШГАНИНГИЗ САМАРАСИДАН КЎНГЛИНГИЗ ТЎЛИШИГА ИШОНАМИЗ

  • vPodarok.uz тақдимот ролиги

    (рус тилида)

     
  • Персонализация ва совғаларни брендлаш

     

    Биз мижозларимизнинг БАРЧА истакларини ҳисобга олишга ҳаракат қиламиз!

     

    1. Совғаларни компаниянинг услубида расмийлаштириш

    Биз совғани Сизнинг компаниянгиз услубига мослаб ўраб беришни бажонидил бажарамиз. Дизайн танлаш ва ўрамнинг турфаҳиллиги фақатгина Сизнинг истакларингизга боғлиқ.

     

    2. Сизга ёқадиган мультипакетлар тайёрлаймиз

    Мабодо бизнинг тўпламларимизда керакли мультипакетни топа олмасангиз, севган инсонингиз учун ҳазил совғалар ёки ўзингизга маъқул келган корпоратив совғаларни расмийлаштиришингиз мумкин. Шунингдек, уни ўзингиз истагандек номланг. Масалан: Энг зийрак ходимга, Севимли мижозга, Энг яхши ҳамкасбга ва ҳоказо.

     

    3. Ишингиздан келиб чиқиб, мутахассислик ва ғояларингиз асосида оригинал совғалар ишлаб чиқамиз

    Бизнесингиз тарихи ва ишингиз мутахассислигини ўзида тўлиқ мужассам этган унутилмас совғаларни махсус Сиз учун ишлаб чиқарамиз!

     

    Ўз шахсий ва эксклюзив совғаларингиз учун ғоялар борми? Биз уларни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрмиз!

     

Ҳамкорларимиз

Буни ҳам кўрдингизми?

Стоимость: 233.000 сум
Стоимость: 409.000 сум
Стоимость: 182.000 сум
Стоимость: 202.000 сум

vPodarok.uz сайтида кўплаб ажойиб совғалар топишингиз ёки ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.