+998 (90)

960-08-10

+998 (90)

964-08-10

Совғалар кутмоқда!
Иш вақти: 09:00 - 20:00

 

Саватингиз

Буюртмани расмийлаштириш учун камида битта совғани танлашингиз лозим!

TOBAPOB - 0 

Унутилмас совғалар нима?


Унутилмас совғалар Сизга бир олам роҳат ва эсда қоладиган таассуротлар имкониятини беради. Совға билан бирга, бир ёки бир неча киши учун махсус сертификат, танлаш имкониятлари ҳақидаги дастур, шунингдек, фойдаланиш қоидалари тўлиқ ёзилган буклет ҳам тақдим этилади.

Таассурот ва саргузаштлар сизга совға


Баъзида унутилмас саргузаштларни хоҳлаб қолганимизда, камдан-кам ҳолатда бунга имкон топамиз. Компаниямиз бу борада Сизга осон бўлмаган, гоҳида қийин танловларда ёрдам беради. Унутилмас совғани яқинларингизга, дўст ва ҳамкасбларингизга, шунингдек, севган инсонингизга тақдим этишингиз мумкин. Бундан ташқари, икки кишилик совға танлашингиз ва шаҳардаги энг яхши ресторанлардан бирида романтик кеча ўтказишингиз мумкин.

Ўйлаб кўрсак ўзи нима учун совға берилади? Бунинг жавоби оддий: Биз ёрқин таассурот, табассум ҳадя этишни хоҳлаймиз! Совға бу инсон қалбининг бир бўлаги бўлган севги исҳори ёки дўстона яқинлик рамзи. Совға тортиқ қилиш билан бирга муносабатлар мустаҳкамланиб, ришталар яқинлашиб боради. Яқинларингизни ажойиб совғалар билан мамнун қилиш керак бўлган вақтда vPodarok.uz компанияси ўзининг такрорланмас ва унутилмас совғалари билан ёрдамга келади!

Бу қандай ишлайди?


1. Совға танлаш

Сайтимизда тақдим этилган кўплаб совғалардан ўзига хос бир ёки бир нечтасини танлаш имкониятига эгасиз. Ҳар бир инсонга бу ерда ҳар қандай сабаб, ҳаётидаги унутилмас воқеа: дўст ё ҳамкасбининг туғилган куни, тўйлар, муҳим сана, юбилейлар ва барча турдаги байрамлар учун совғалар топилади.

2. Совғага буюртма бериш

Совғага буюртма бериш учун +998 (90) 960-08-10, +998 (71) 235-00-83 рақамлари орқали қунғироқ қилиш, ёки танланган совғани Саватга солиб буюртмани юбориш лозим. Баъзи ҳолларда Совғани тайёрлаш 1-2 кун вақт талаб қилиши мумкин.

3. Совғани топшириш

Совғани топшираётганда, ҳаётингиз давомида фахрланиб юрадиган энг яхши совғалардан бирига айланишига шубҳа қилмайсиз. Тақдим қилаётган инсонингизга энг яхши тилакларни ёзишингиз учун vPodarok.uz томонидан бериладиган чиройли совғабоп ўрамлардан фойдаланишингиз мумкин.

4. Совғани активлаштириш

Совғани фаоллаштириш сиздан бор йўғи бир неча дақиқа талаб этади. Бунинг учун қуйидаги 3 усулдан бирини бажаришингиз кифоя:
1. +998 (90) 960-08-10, +998 (71) 235-00-83 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг;
2. Совғанинг (ID) коди ва уни олиш учун ўзингига қулай бўлган вақтни кўрсатган ҳолда info@vpodarok.uz электрон почтаси манзилига хабар беринг.
3. Совғани сайт орқали фаоллаштиринг.

5. Унутилмас таассуротни олиш

Совға учун сертификатни олган шахс танланган вақтда ва жойда унутилмас совғани олади. Албатта, Сизга унинг орзуларини ушалтирганингиз учун миннатдорлик билдиради.

vPodarok.uz қоидалари


Қутига ўралган, ичида купони, қоидалари ва буклети бор унутилмас совға (кейинги ўринларда СЕРТИФИКАТ), мижозга ва унинг ҳамроҳига (агар бир неча кишига ҳисобланган бўлса) сертификатда келтирилган шартлар бўйича қўшимча хизматлар тўловисиз тақдим этилади.



СЕРТИФИКАТ БЎЙИЧА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ҚОИДАЛАРИ


Мижоз – қонуний тартибда Сертификатни сотиб олувчи шахс (Харидор) ёки ўша сертификат қонуний тарзда берилган харидор (қонуний эгаси). Сертификатда кўрсатилган хизматлар фақатгина +998 (90) 960-08-10, +998 (71) 235-00-83 телефон рақамлари ёки info@vpodarok.uz электрон почтаси орқали мурожаат қилинганда vPodarok.uz томонидан амалга оширилади.

Ҳамкор – сертификатда кўрсатилган хизматларни vPodarok.uz билан тузилган шартномага асосан амалга оширадиган юридик ёки бошқа турдаги шахс.



АКТИВЛАШТИРИШ


Сертификат бўйича хизмат кўрсатишнинг вақти ва жойини олдиндан брон қилиш жараёни:
1. Буклетдаги хизмат турлари билан яхшилаб танишиб чиқинг ва ўзингиз учун энг қизиқарлисини танланг (агар совғада бир нечта танлаш имконияти бўлса).
2. Қутида ёки буклетда кўрсатилган vPodarok.uz компаниясининг брон қилиш бўлимига қўнғироқ қилинг. Сертификатни активлаштириш пайтида исмингиз, фамилиянгиз, телефон рақамингиз ва почта манзилингиз (ихтиёрий) ҳақида айтишингиз, истаган вақтни ва жойни белгилашингиз керак.
3. vPodarok.uz ходими 1-2 кун давомида Сиз билан боғланади ва брон қилинган вақт ва жойни тасдиқлайди. Агарда Сиз танлаган вақтда сертификатни активлаштиришнинг имкони бўлмаса, ходимимиз Сизга қулай бўлган бошқа кунни таклиф этади.



ХИЗМАТЛАР ТАВСИФИ


Хизматлар тавсифи ва тартиби www.vpodarok.uz сайтида ва унинг Қоидалар бўлимида кўрсатилган. Агар vPodarok.uz томонидан сертификат бўйича хизматни амалга ошириш имконияти бўлмаса ёки ўша хизмат тартибида ўзгариш кузатилса, vPodarok.uz хизмат сифатини ошириш мақсадида, Сизнинг розилигингиз билан, мумкин бўлган барча чораларни кўради.

АСертификат бўйича кўрсатиладиган хизматлар ҳақидаги батафсил маълумотни www.vpodarok.uz сайтидан олишингиз мумкин. Шунингдек, сертификатда кўрсатилган телефон рақамлари орқали ҳам бу ҳақда маълумот олишингиз мумкин.

Диққат! Бир неча хизматдан фойдаланишни истасангиз, хизматлар тавсифида кўрсатилган ҳужжатлар ва/ёки шунга мувофиқ форма либосига эга бўлишингиз керак. Айрим хизматларда иштирокчилар учун ёш ва бошқа чекловлар мавжуд. Керакли ҳужжатлар ва/ёки форма бўлмаса, ёхуд ёш ва бошқа чекловлар кузатилса, Сизга хизмат кўрсатиш рад этилиши мумкин!



СОВҒАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ


Сертификатни харид қилишингиз билан 1 ой мобайнида хизматни активлаштиришингиз керак бўлади. Акс ҳолда сертификат бекор қилинади.



СЕРТИФИКАТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ


Сертификат активлаштирилгандан кейин буклетда кўрсатилган хизматларнинг вақти ва жойига амалга қилган ҳолда 1 ой мобайнида фойдаланишингиз мумкин. Йил фасллари, об-ҳаво шароитлари ва бошқа сабаблар, умуман, vPodarok.uz компаниясига боғлиқ бўлмаган вазиятларда, аниқ хизмат кўрсатиш муддати сертификат активлаштирилган вақтдан бошлаб ўзайтирилиши мумкин.



КУПОННИ ЭСДАН ЧИҚАРМАНГ


Купон сертификат бўйича Сизга хизмат кўрсатилиш ҳуқуқини тасдиқлайди. Купон хизмат вақтида Ҳамкорга, албатта, етказилиш керак бўлади. Агар купонни ёддан чиқариб қолдирган бўлсангиз, у ҳолда сизга хизмат кўрсатилмайди.



АГАР КЕЧ ҚОЛСАНГИЗ


Албатта, vPodarok.uz ходими билан боғланинг, биз Сизга қўлимиздан келганича ёрдам берамиз. Агар кеч қолишингиз Сиз танлаган хизмат учун техник ноқулайликлар келтириб чиқармаса, биз мазкур хизматни тўлиқ ёки қисқарган (кеч қолиш вақтингизга қараб) ҳолатда тақдим этишимиз мумкин.

Агар қандайдир сабаб билан хизматдан фойдалана олмасангиз ва бу ҳақда олдинроқ хабар бермасангиз, сертификат бўйича хизматдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўласиз.



АГАР КУПОННИ ЙЎҚОТИБ ҚЎЙСАНГИЗ


Агар vPodarok.uz купонини йўқотиб қўйсангиз, сертификат бўйича хизматдан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўласиз. Бироқ info@vpodarok.uz электрон почтамиз орқали совғангизнинг (ID) кодини ва контакт маълумотларингизни олдиндан юборсангиз, vPodarok.uz ходими имкон қадар купонингизни қайта тиклаб беради.



ҚИЙИНЧИЛИКЛАРГА ДУЧ КЕЛСАНГИЗ


Агар танланган хизматдан фойдаланишда муаммога дуч келсангиз, дарҳол +998 (90) 960-08-10, +998 (71) 235-00-83 телефон рақамлари орқали менежерларимиз билан боғланинг. Ходимларимиз мазкур муаммони бартараф этиш учун бор имкониятини ишга солишади. Агар муаммо жойида ҳал бўлмаса, муаммони тўлиқ ҳолатда ёзма равишда ёки, имкони бўлса, хизмат кўрсатиш жойида Ҳамкор вакилига шикоят қилиш учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин. Хизмат кўрсатилган пайтдан бошлаб 3 иш куни давомида www.vpodarok.uz сайтида шикоятингизни қолдиринг. Шикоятингизни қабул қилгач, 3 иш кунида Сизга жавоб қайтарилади.



БОШҚА ҚОИДАЛАР


Сертификат бўйича хизмат кўрсатилаётган шахс хизмат кўрсатиш пайтида олиб келинган жиҳозлар, анжомлар ва инвентарлар учун масъулиятни ўз бўйнига олади ҳамда йўқотилган ва келтирилган зарарлар учун жавоб беради.

Сертификат бўйича хизмат кўрсатилаётган шахс хизмат кўрсатиш пайтида ўзининг ва атрофидагиларнинг ҳаётига ҳамда соғлигига зиён етказиши мумкин бўлган ҳолатда ёки қўлланмалар, техника хавфсизлиги қоидалари ва бошқа талабларга риоя қилмаслик оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган кўнгилсизликлар учун жавобгар ҳисобланади.

Сертификатнинг активлаштирилиши мижоз сертификатда кўрсатилган хизматдан фойдаланиш шартлари ва тартиблари билан танишиб, унга розилик билдирганини тасдиқлайди.

Совғалар ҳақида
vPodarok.uz сайтида кўплаб ажойиб совғалар топишингиз ёки ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.