+998 (90)

960-08-10

+998 (90)

964-08-10

Совғалар кутмоқда!
Иш вақти: 09:00 - 20:00

 

Саватингиз

Буюртмани расмийлаштириш учун камида битта совғани танлашингиз лозим!

TOBAPOB - 0 

Кўзмунчоқ

Болалар фотосессияси
6070160702

Баҳоси: 699.000 сум
Таъриф

Беғубор болалар сурати - бу энг ажойиб кадр! Бизнинг моҳир сураткашларимиз шириндан-шакар болаларингизнинг афсонавий суратларини кадрларга муҳрлаб беришади. Болалар фотосессияси бизнинг профессионал сураткашларимизнинг асосий йўналишларидан биридир. Шу сабабдан фарзандингизнинг беғубор онларини суратда олиб қолишни уларга ишонишингиз мумкин. Болаларнинг шодон кулгилари хар қандай инсонда эзгулик туйғуларини жумбушга келтириши аниқ. Бундай қувончни vPodarov.uz билан бирга ҳадя этинг ва йиллар ўтиб тўғри иш қилганингизга амин бўласиз.

Шартлар

Дастур

  • Белгиланган хизмат кўрсатиш ҳудудига бориш
  • Дастурни муҳокама қилиш
  • Фотосессия

 

Қатнашчилар сони: 1 киши
Кузатувчилар сони: 2 кишигача
Сураткаш билан ишлаш давомийлиги: 2 соат
Ўтказилиш жойи: Шаҳарда ёки шаҳар ташқарисида

 


 

Дастур ўз ичига олади:

  • Профессионал сураткаш хизмати
  • Суратларнинг рангларини созлаш
  • Суратларни ижодий қайта ишлаш - 10 дона
  • Барча фотосессияни дискга ёки флеш хотирага ёзиб бериш

 


 

Нимани билиш лозим?

  • Дастур бир бола учун мўлжалланган.
  • Хизмат кўрсатиш ҳудуди – Тошкент шаҳри.
  • Сураткашнинг иш вақти – 2 соат.
  • Суратларни қайта ишлаш 5-10 иш куни талаб этади.
  • Фотосессия давомида боланинг ота-онасидан бири кузатиб туриши шарт.
  • Мўлжалланган санадан 7 кун олдин Сертификатни фаоллаштиринг.
  • Мижоз томонидан белгиланган кунни ўзгартириш камида 2 кун олдин ва фақат бир марта амалга оширилиши мумкин.
  • Совға сертификати нархига vPodarok.uz комиссия қиймати киритилган.

 


 

Бу қандай бажарилади?

  • Дастурни танланг ва ўзингизга қулай вақтни бизга хабар беринг.
  • Купонни олинг ва шахсий код (ID)га эга бўлинг.
  • +998 (90) 981-81-00, +998 (94) 657-87-52 рақамларига қўнғироқ қилинг ва кодни айтинг.
  • Совғани телефон орқали фаоллаштириш учун ҳар куни 9:00 дан 18:00га қадар қўнғироқ қилишингиз мумкин.
  • vPodarok.uz ходимлари сизга батафсил маълумот беришади ва 1-2 кун мобайнида танланган хизмат ва белгиланган вақтни тасдиқлаш учун сиз билан боғланишади.

 


 

Танланган совғани икки усул билан олиш мумкин:

  • 9:00 дан 18:00 га қадар бизнинг менежерларимизга қўнғироқ қилган ҳолда.
  • CLICK ёрдамида онлайн тўловни амалга оширган ҳолда. Бунинг учун:
    • Ўзингизга ёққан совғани "Саватча"га жойланг
    • Ўнг томондаги "Саватча"да "Саватни кўрсатиш" тугмасини босинг
    • "CLICK орқали тўлов" амалини танланг ва сизга танланган совға учун хисоб чеки ьақдим этилади.
Ушбу совғанинг 3 афзалликлари
  • Дўстларингизга кўрсатиш ҳамда авлодларингизга эсдалик қолдиришга арзигулик суратларга эга бўласиз!
  • Ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун унутилмас таассурортлар!
  • Сизга қулай вақтда ва нархда профессионал сураткашнинг сиз хоҳлаган режа бўйича ишлаши.
vPodarok.uz сайтида кўплаб ажойиб совғалар топишингиз ёки ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.