+998 (90)

960-08-10

+998 (90)

964-08-10

Совғалар кутмоқда!
Иш вақти: 09:00 - 20:00

 

Саватингиз

Буюртмани расмийлаштириш учун камида битта совғани танлашингиз лозим!

TOBAPOB - 0 

Янги ҳаёт

Ҳомиладор оналар учун фотосессия
54101

Баҳоси: 629.000 сум
Таъриф

Ҳомиладор оналар учун фотосессия - замонавий фотографияда ўзига хос қизиқарли ва муҳим йўналишлардан бири. Бизнинг малакали сураткашларимиз бу йўналишнинг барча нозик жиҳатларини моҳирона амалга ошириб бўлғуси оналарни хурсанд қилиб келмоқдалар. Ҳомиладор аёлга ўзгача парвариш ва эътибор талаб қилинар экан, ҳомиладор оналар учун фотосессия ҳам сураткашликда алоҳида мавзу. Хеч бир дизайнер, стилист ёки пластик жарроҳ ҳомиладор аёлда табиат яратган гўзалликни такрорлашга қодир эмас. Шу сабабдан кўз очиб юмгудек ўтиб кетувчи ушбу 9 ой ҳомиладорлик даврида фотосессия жуда муҳим ва маъсулиятли. vPodarok.uz бундай маъсулиятли дамда сизда ёрдам беришга тайёр!

Шартлар

Дастур

  • Белгиланган хизмат кўрсатиш ҳудудига бориш
  • Дастурни муҳокама қилиш
  • Фотосессия

 

Қатнашчилар сони: 1 киши
Кузатувчилар сони: 2 кишигача
Сураткаш билан ишлаш давомийлиги: 2 соат
Ўтказилиш жойи: Шаҳарда ёки шаҳар ташқарисида

 


 

Дастур ўз ичига олади:

  • Профессионал сураткаш хизмати
  • Суратларнинг рангларини созлаш
  • Суратларни ижодий қайта ишлаш - 10 дона
  • Барча фотосессияни дискга ёки флеш хотирага ёзиб бериш

 


 

Нимани билиш лозим?

  • Дастур бир киши учун мўлжалланган.
  • Хизмат кўрсатиш ҳудуди – Тошкент шаҳри.
  • Сураткашнинг иш вақти – 2 соат.
  • Суратларни қайта ишлаш 5-10 иш куни талаб этади.
  • Мўлжалланган санадан 7 кун олдин Сертификатни фаоллаштиринг.
  • Мижоз томонидан белгиланган кунни ўзгартириш камида 2 кун олдин ва фақат бир марта амалга оширилиши мумкин.
  • Совға сертификати нархига vPodarok.uz комиссия қиймати киритилган.

 


 

Бу қандай бажарилади?

  • Дастурни танланг ва ўзингизга қулай вақтни бизга хабар беринг.
  • Купонни олинг ва шахсий код (ID)га эга бўлинг.
  • +998 (90) 981-81-00, +998 (94) 657-87-52 рақамларига қўнғироқ қилинг ва кодни айтинг.
  • Совғани телефон орқали фаоллаштириш учун ҳар куни 9:00 дан 18:00га қадар қўнғироқ қилишингиз мумкин.
  • vPodarok.uz ходимлари сизга батафсил маълумот беришади ва 1-2 кун мобайнида танланган хизмат ва белгиланган вақтни тасдиқлаш учун сиз билан боғланишади.

 


 

Танланган совғани икки усул билан олиш мумкин:

  • 9:00 дан 18:00 га қадар бизнинг менежерларимизга қўнғироқ қилган ҳолда.
  • CLICK ёрдамида онлайн тўловни амалга оширган ҳолда. Бунинг учун:
    • Ўзингизга ёққан совғани "Саватча"га жойланг
    • Ўнг томондаги "Саватча"да "Саватни кўрсатиш" тугмасини босинг
    • "CLICK орқали тўлов" амалини танланг ва сизга танланган совға учун хисоб чеки ьақдим этилади.
Ушбу совғанинг 3 афзалликлари
  • Авлодларингизга эсдалик қолдиришга арзигулик суратларга эга бўласиз!
  • Табиат тақдим этган унутилмас онлардан ёрқин таассурортлар!
  • Сизга қулай вақтда ва нархда профессионал сураткашнинг сиз хоҳлаган режа бўйича ишлаши.
vPodarok.uz сайтида кўплаб ажойиб совғалар топишингиз ёки ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.