+998 (90)

960-08-10

+998 (90)

964-08-10

Совғалар кутмоқда!
Иш вақти: 09:00 - 20:00

 

Саватингиз

Буюртмани расмийлаштириш учун камида битта совғани танлашингиз лозим!

TOBAPOB - 0 

Ижод завқи

Кулолчилик бўйича индивидуал дарс
31701svoboda_t_001svoboda_t_002

Баҳоси: 215.000 сум
Таъриф

Ўз қўлингиз билан тайёрланган безак ёки сувенирдан яхшироқ нима ҳам бўлиши мумкин? Муаллифлик асари яратиш учун ижодга шайланган ва тасаввур оламида учаётган қайноқ қалбни хеч нарса билан  солиштириб бўлмас. vPodarok.uz сизни ўз ички ижод оламингизга саёҳат қилишга таклиф этади. Машғулот давомида ўз қўлингиз билан ваза, тувак ёки кўза яратишингиз мумкин. Агар сиз ижодкор инсонлар учун совға излаётган бўлсангиз, бу айнан сиз учун!

Шартлар

Дастур

  • Устахонага бориш
  • Уста кулол билан танишиш
  • Кулолчилик ускунасида ишлаш билан танишиш
  • Кулолчилк асбобида уста кулол бошчилигида қўйидаги анжомлардан бирини ясаж:
    • Ваза
    • Тувак
    • Шамдон
    • Чойник

 

Қатнашчилар сони: 1 киши
Кузатувчилар сони: 1 киши
Давомийлиги: 1,5 соат
Ўтказилиш жойи: Шаҳар бўйлаб

 


 

Дастур ўз ичига олади:

  • Кулолчилик бўйича уста кулолдан индивидуал дарс
  • Ўқиш учун керакли материаллар
  • Такрорланмас кулолчилик мухсулоти сизга совға

 


 

Нимани билиш лозим?

  • Дастур 1 киши учун мўлжалланган.
  • Дастурнинг давомийлиги 1,5 соат.
  • Хизмат кўрсатиш ҳудуди – Тошкент шаҳри.
  • Иштирокчининг ёши – 12 ёшдан юқори.
  • Мўлжалланган санадан 7 кун олдин Сертификатни фаоллаштиринг.
  • Мижоз томонидан белгиланган кунни ўзгартириш камида 2 кун олдин ва фақат бир марта амалга оширилиши мумкин.
  • Ўзингиз билан алмаштириладиган кейим, қулай оёқ кейим олишни унутманг.
  • Лойдан ясалган буюмларни печта тоблаш лозимлиги сабабли дурс давомида ясаган буюмларингизни 1 хафтадан сўнг олиб кетишингиз мумкин бўлади.
  • Совға сертификати нархига vPodarok.uz комиссия қиймати киритилган.

 


 

Бу қандай бажарилади?

  • Дастурни танланг ва ўзингизга қулай вақтни бизга хабар беринг.
  • Купонни олинг ва шахсий код (ID)га эга бўлинг.
  • +998 (90) 981-81-00, +998 (94) 657-87-52 рақамларига қўнғироқ қилинг ва кодни айтинг.
  • Совғани телефон орқали фаоллаштириш учун ҳар куни 9:00 дан 18:00га қадар қўнғироқ қилишингиз мумкин.
  • vPodarok.uz ходимлари сизга батафсил маълумот беришади ва 1-2 кун мобайнида танланган хизмат ва белгиланган вақтни тасдиқлаш учун сиз билан боғланишади.

 


 

Танланган совғани икки усул билан олиш мумкин:

  • 9:00 дан 18:00 га қадар бизнинг менежерларимизга қўнғироқ қилган ҳолда.
  • CLICK ёрдамида онлайн тўловни амалга оширган ҳолда. Бунинг учун:
    • Ўзингизга ёққан совғани "Саватча"га жойланг
    • Ўнг томондаги "Саватча"да "Саватни кўрсатиш" тугмасини босинг
    • "CLICK орқали тўлов" амалини танланг ва сизга танланган совға учун хисоб чеки тақдим этилади.
Ушбу совғанинг 3 афзалликлари
  • Ижодий қобилятингизни синаб кўриш ва ўзингиз учун янги машғулот кашф қилишнинг ажойиб имконияти!
  • Унутилмас таассурот қолдирадиган ходиса
  • Сифат ва нархнинг энг мутаносиб ечими!
vPodarok.uz сайтида кўплаб ажойиб совғалар топишингиз ёки ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.