+998 (90)

960-08-10

+998 (90)

964-08-10

Совғалар кутмоқда!
Иш вақти: 09:00 - 20:00

 

Саватингиз

Буюртмани расмийлаштириш учун камида битта совғани танлашингиз лозим!

TOBAPOB - 0 

Love Story - мафтункор табиат

Суратларда севги тарихи
1

Баҳоси: 2.393.000 сум
Таъриф

Севги тарихи… Бу ҳамманинг ҳам бошидан ўтган. Инсонлар учрашадилар, танишадилар ва севишадилар. Биринчи бор севгилингизни учратган онларни бутун умр эслаб юрасиз. Шундай эмасми?! Тасаввур қилинг-а, сизда ўз севги тарихингиз қандай бошланганлигини кўрсатиб, гапириб бериш имкони мавжуд.

Хақиқий романтик бўлинг ва ўз севги тарихингизни суратларда муҳрланг! Балки севги тарихингиз виқорли тоғлар қўйнида мафтункор табиат гўзалликларидан маст ҳолда вужудга келгандир...

Шартлар

Дастур

  • Севги тарихини акс эттирувчи фотосессия шаҳаони айланишдан бошланиб, сўнг Тошкент бўйлаб сиз танлаган 2 манзилда давом эттирилади.

 

Қатнашчилар сони: 2 киши
Кузатувчилар сони: 1 киши
Суратга олиш вақти: 9 соатдан ошмаган ҳолда
Ўтказилиш жойи: Тошкент шаҳри бўйлаб

 


 

Дастур ўз ичига олади:

  • Профессионал сураткаш хизмати
  • 3 кўринишда фотосессия
  • Фотосессия учун шаҳар ташқарисида олдиндан келишилган жойга бориш (3 тагача)
  • Суратларни слайд шоу учун қайта ишлаш - 40 дона
  • Барча суратлар ёзилган DVD диск
  • Слайд шоу яратиш ва дискга ёзиб бериш
  • 2 та DVD диск учун безакли қути

 


 

Нимани билиш лозим?

  • Дастур 2 киши учун мўлжалланган.
  • Хизмат кўрсатиш ҳудуди – Тошкент шаҳри ташқарисида.
  • Сураткаш билан ишлаш вақти – 4 соат.
  • Фотосессия давомида 3 марта кейим алмаштиришингиз мумкин.
  • Дастурнинг умумий давомийлиги - 9 соатдан ошмаган ҳолда.
  • Фотосессия учун табиатнинг ихтиёрий 3 кўринишини танлашингиз мумкин.
  • Суратларни қайта ишлаш ва слайд шоу яратиш 5-10 иш куни талаб этади.
  • Совға сертификати нархига vPodarok.uz комиссия қиймати киритилган.

 


 

Дастур қатнашчиларига тафсия этилади:

  • Фотосессиядан олдин макияж ва соч турмагига ахамият беринг.
  • Фотосессия учун 3 хил кейим-бош ва оёқ кейимни олдиндан тайёрлаб олинг. Сизнинг кейимларингиз умумий бир услубда ва мос рангларда бўлгани мақсадга мувофиқ. Малакали сураткашлар кейимларнинг бири байрамона бири кундалик бўлишини тафсия қиладилар.
  • Фотосессияда уй ҳайвонларингиз, юмшоқ ўйинчоқлар, мусиқа анжомлари, умуман портретга ўзига хос жозиба берувчи ҳар қандай буюм ҳам қатнашиши мумкин.

 


 

Бу қандай бажарилади?

  • Дастурни танланг ва ўзингизга қулай вақтни бизга хабар беринг.
  • Купонни олинг ва шахсий код (ID)га эга бўлинг.
  • +998 (90) 981-81-00, +998 (94) 657-87-52 рақамларига қўнғироқ қилинг ва кодни айтинг.
  • Совғани телефон орқали фаоллаштириш учун ҳар куни 9:00 дан 18:00га қадар қўнғироқ қилишингиз мумкин.
  • vPodarok.uz ходимлари сизга батафсил маълумот беришади ва 1-2 кун мобайнида танланган хизмат ва белгиланган вақтни тасдиқлаш учун сиз билан боғланишади.

 


 

Танланган совғани икки усул билан олиш мумкин:

  • 9:00 дан 18:00 га қадар бизнинг менежерларимизга қўнғироқ қилган ҳолда.
  • CLICK ёрдамида онлайн тўловни амалга оширган ҳолда. Бунинг учун:
    • Ўзингизга ёққан совғани "Саватча"га жойланг
    • Ўнг томондаги "Саватча"да "Саватни кўрсатиш" тугмасини босинг
    • "CLICK орқали тўлов" амалини танланг ва сизга танланган совға учун хисоб чеки тақдим этилади.
Ушбу совғанинг 3 афзалликлари
  • Дўстларингизга кўрсатиш ҳамда авлодларингизга эсдалик қолдиришга арзигулик суратларга эга бўласиз!
  • Вақтни мароқли ўтгазинг ва унитилмас таассуротларга эга бўлинг!
  • Сизга қулай вақтда ва нархда профессионал сураткашнинг сиз хоҳлаган режа бўйича ишлаши.
vPodarok.uz сайтида кўплаб ажойиб совғалар топишингиз ёки ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.