+998 (90)

960-08-10

+998 (90)

964-08-10

Совғалар кутмоқда!
Иш вақти: 09:00 - 20:00

 

Саватингиз

Буюртмани расмийлаштириш учун камида битта совғани танлашингиз лозим!

TOBAPOB - 0 

Севги фазоси

Томда романтик учрашув
svidanie-na-kryshe

Баҳоси: 655.000 сум
Таъриф

Севимли инсонингизга «Томда романтик учрашув» туҳфа этинг ва бу сизнинг хотирангизда умрбод муҳрланиб қолсин. Баланд томдан туриб шаҳарни томоша қилишни қачондир орзу қилганмисиз? Сизнинг орзуингизни амалга ошириш, қолаверса унутилмас романтик учрашув ташкил қилиш учун vPodarok.uz сизга маҳсус совға сертификатини тақдим этади. Сокин шароит ва мазали таомлардан иборат кечки овқат – севишганлар учун бунданда ортиқ нима керак!

Шартлар

Дастур

  • Белгиланган жойга келиш
  • Менеджер билан учрашиш
  • Кечки овқат
  • Қайтиш

 

Қатнашчилар сони: 2 киши
Кузатувчилар сони: мавжуд эмас
Давомийлиги: оқшом давомида
Ўтказилиш жойи: Шаҳар бўйлаб

 


 

Дастур ўз ичига олади:

Романтик безатилган стол ва шихсий официант

Махсус тузилган меню асосида кечки овқат:

 

Салатлар (1 тасини танланг):

  • Товуқли Цезарь
  • Тунец ва барра сабзавотлардан салат
  • Грекча салат

 

Иккинчи овқат (2 тасини танланг):

  • Помидор қайласида сабзавотлар билан пиширилган чўчқа гўшти
  • Қаймоқли қайла ва мол гўшти
  • Товуқ гўштидан магре
  • Олма билан пиширилган мол гўшти
  • Пишлоқ ва товуқ гўшти

 

Гарнирлар (2 тасини танланг):

  • Басмати гурунч
  • Жўхори
  • Яшил ловия
  • Картошка пюреси
  • Картошка фри
  • Грилда пиширилган сабзавотлар

 

Десерт (2 тасини танланг):

  • Олмали штрудел ва мусқаймоқ
  • Олчали шоколад крем
  • Ирис ва пистали шоколадлар саватчаси
  • Мевали желе
  • билан творогли пирог

 

Нон ассорти

Салқин ичимликлар


 

Нимани билиш лозим?

  • Дастур 2 киши учун мўлжалланган.
  • Дастурнинг давомийлиги – оқшом давомида.
  • Хизмат кўрсатиш ҳудуди – Тошкент шаҳри.
  • Ўзингиз билан фото ёки видеокамера олиб келишни тавсия қиламиз.
  • Мўлжалланган санадан 7 кун олдин Сертификатни фаоллаштиринг.
  • Мижоз томонидан белгиланган кунни ўзгартириш камида 2 кун олдин ва фақат бир марта амалга оширилиши мумкин.
  • Совға сертификати нархига vPodarok.uz комиссия қиймати киритилган.

 


 

Бу қандай бажарилади?

  • Дастурни танланг ва ўзингизга қулай вақтни бизга хабар беринг.
  • Купонни олинг ва шахсий код (ID)га эга бўлинг.
  • +998 (90) 981-81-00, +998 (90) 960-08-10 рақамларига қўнғироқ қилинг ва кодни айтинг.
  • Совғани телефон орқали фаоллаштириш учун ҳар куни 9:00 дан 18:00га қадар қўнғироқ қилишингиз мумкин.
  • vPodarok.uz ходимлари сизга батафсил маълумот беришади ва 1-2 кун мобайнида танланган хизмат ва белгиланган вақтни тасдиқлаш учун сиз билан боғланишади.

 


 

Танланган совғани икки усул билан олиш мумкин:

  • 9:00 дан 18:00 га қадар бизнинг менежерларимизга қўнғироқ қилган ҳолда.
  • CLICK ёрдамида онлайн тўловни амалга оширган ҳолда. Бунинг учун:
    • Ўзингизга ёққан совғани "Саватча"га жойланг
    • Ўнг томондаги "Саватча"да "Саватни кўрсатиш" тугмасини босинг
    • "CLICK орқали тўлов" амалини танланг ва сизга танланган совға учун хисоб чеки тақдим этилади.
Ушбу совғанинг 3 афзалликлари
  • Севги исҳори, қўл сўраш ёки бошқа муҳим воқеани эълон қилишдек унитилмас оқшом учун энг яхши ғоя!
  • Шоҳона дастурхон устида эртакмонанд таассуротлар!
  • Ҳашаматли ва шоҳона хизмат кўрсатиш муҳитида ажоиб дам олиб ҳордиқ чиқариш имконияти.
vPodarok.uz сайтида кўплаб ажойиб совғалар топишингиз ёки ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.