+998 (90)

960-08-10

+998 (90)

964-08-10

Совғалар кутмоқда!
Иш вақти: 09:00 - 20:00

 

Саватингиз

Буюртмани расмийлаштириш учун камида битта совғани танлашингиз лозим!

TOBAPOB - 0 

3000 метр баландликда

Катта Чимён чўққисини забт этиш
11701

Баҳоси: 1.151.000 сум
Таъриф

Атрофни 3000 метр баландликдан кузатиш... Энг юқори чўққини забт этиш... «Мен уддаладим! Мен чўққидаман» - дея тоғлар узра ҳайқириш. «3000 метр баландликда» совғаси ушбу сўзларни ҳақиқатга айлантиришга ёрдам беради. Сиз Катта Чимён чўққисини забт этиш баробарида иродангиз, сабр-тоқатингиз ва мақсад сари эришиш йўлида жасотарингизни синаб кўришингиз мумкин. Катта Чимён чўққиси денгиз сатхидан 3309 метр баландликда жойлашган бўлиб, чўққидан Чорвоқ кўли ён-атрофдаги тоғлар уйғунлигида бетакрор манзара кашф этади. Мусаффо тоғ ҳавоси ва сокинлик кундалик ташвишларни унутиб табиатдан қувват олишингизга ёрдам беради.

 

Чўққини забт этишда сизга малакали йўлбошчи ҳамроҳлик қилади. Сиздан эса фақат иштиёқ ва жасорат талаб этилади. Унутилмас таассуротлар ва ёрқин лаҳзаларни кафолат берамиз!

Шартлар

Дастур

  • Тошкент шаҳрида белгиланган жойда йиғилиш
  • Тошкентдан Чиёнга етиб бориш
  • Йўлбошчи ва хавфсизлик чоралари билан танишиш
  • Чўққини забт этиш
  • Чўққида тушлик
  • Чўққидан тушиш
  • Кафеда овқатланиш
  • Чимёндан Тошкентга қайтиш

 

Қатнашчилар сони: 3 кишидан 10 кишигача
Кузатувчилар сони: мавжуд эмас
Давомийлиги: 1 кун
Ўтказилиш жойи: Тошкент вилояти

 


 

Дастур ўз ичига олади:

  • Тошкент-Чимён-Тошкент йўналишида йўлқира
  • Тушлик ва кафеда овқатланиш
  • Бир ёки қатнашчилар сонига қараб бир нечта йўлбошчилар хизмати
  • Ускуналар учун ижара нарҳи

 


 

Нимани билиш лозим?

  • Дастур 3-10 кишига мўлжалланган.
  • Дастур давомийлиги – 1 кун.
  • Дастур май дан ноябргача амал қилади.
  • Мўлжалланган санадан 7 кун олдин Сертификатни фаоллаштиринг.
  • Мижоз томонидан белгиланган кунни ўзгартириш камида 2 кун олдин ва фақат бир марта амалга оширилиши мумкин.
  • Сизнинг хавфсизлигингизни инобатга олган ҳолда об-ҳаво шароити ёки сел келиш хавфи сабабли хизмат кўрсатиш куни ўзгартирилиши мумкин. Бундай ҳолларда сизга бошқа кунни танлашингизни таклиф қиламиз.
  • Хизмат кўрсатиш ҳудуди – Тошкент вилояти.
  • Иштирокчининг ёши – 16 ёшдан юқори.
  • Иштирокчининг оғирлиги 90 кг.дан ошмаслиги тафсия этилади.
  • Диққат! «3000 метр баландликда» совғаси спиртли ичимлик ёки гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган, жисмонан нимжон, ва узоқ муддат жисмоний фаолиятга чидамсиз шахслар учун тақиқланади.
  • Сизнинг хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида Йўлбошчи хавфсизлик чоралариги амал қилишингизни талаб қилиши ёки чўққини сабт этмасдан дархол ортга қайтишни талаб қилиши мумкин.
  • Тафсия этиладиган кейимлар: трико ёки спорт кейими, красовка, соябонли бош кейим, қуёш нурларидан химоя қилувчи воситалар, қора кўзойнак ва узун енгли куйлак. Совук кундга енгил куртка.
  • Ўзингиз билан олган шахсий буюмларингиз рюкзакда мустахкам жойлаштирилган бўлиши лозим. Селофан пакет, қўл сумкалари рухсат этилмайди.
  • Саҳар 6:00 да жўнаб кетиш учун тайёр бўлинг. Тошкентга қайтиш 21:00 га қадар кечикиши мумкин.
  • Совға сертификати нархига vPodarok.uz комиссия қиймати киритилган.

 

 


 

Бу қандай бажарилади?

  • Дастурни танланг ва ўзингизга қулай вақтни бизга хабар беринг.
  • Купонни олинг ва шахсий код (ID)га эга бўлинг.
  • +998 (90) 981-81-00, +998 (94) 657-87-52 рақамларига қўнғироқ қилинг ва кодни айтинг.
  • Совғани телефон орқали фаоллаштириш учун ҳар куни 9:00 дан 18:00га қадар қўнғироқ қилишингиз мумкин.
  • vPodarok.uz ходимлари сизга батафсил маълумот беришади ва 1-2 кун мобайнида танланган хизмат ва белгиланган вақтни тасдиқлаш учун сиз билан боғланишади.

 


Ушбу совғанинг 3 афзалликлари
  • Саргузашт ва адреналин олишнинг ажойиб уйғунлиги!
  • Тетиклик манбаи ва кўп миқдордаги адреналин. Шунингдек янги унутилмас таассуротлар!
  • Сифат ва нархнинг энг мутаносиб ечими!
vPodarok.uz сайтида кўплаб ажойиб совғалар топишингиз ёки ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.