+998 (90)

960-08-10

+998 (90)

964-08-10

Совғалар кутмоқда!
Иш вақти: 09:00 - 20:00

 

Саватингиз

Буюртмани расмийлаштириш учун камида битта совғани танлашингиз лозим!

TOBAPOB - 0 

Қушлардек парвоз

Мураббий ёрдамида парапланда парвоз
s-vysoty-ptichego-poleta

Баҳоси: 289.000 сум
Таъриф
vPodarok.uz сизга она сайёрамизни қушлар парвози сингари баланддан кузатиш имконини тақдим этади. Малакали мураббий ҳамроҳлигида хавфсиз парвоз, соға олувчи инсон қаобида унитилмас таассуротлар қолдиришига кафолат берамиз. Парвоз давомида табиатнинг бетакрор гўзал манзараларию, мусаффо ҳаво сизни қамраб олади. Мегаполис шоқин суронларидан чарчаганларни осмон кутмоқда!
Шартлар

Дастур

  • Белгиланган хизмат кўрсатиш ҳудудида учрашиш
  • Инструктор билан танишиш
  • Хавфсизлик қоидалари билан танишиш ва жиҳозланиш
  • Парвоз
  • Қайтиш

 

Қатнашчилар сони: 1 киши
Кузатувчилар сони: мавжуд эмас
Давомийлиги: 10 дақиқа
Ўтказилиш жойи: Тошкент вилояти

 


 

Дастур ўз ичига олади:

  • Кўрсатмалар
  • Керакли анжомлар
  • Мураббий билан бирга парвоз

 


 

Нимани билиш лозим?

  • Дастур 1 киши учун мўлжалланган.
  • Парвоз вақти – 10 дақиқа.
  • Хизмат кўрсатиш ҳудуди – Тошкент вилояти.
  • Иштирокчининг ёши – 15 ёшдан юқори.
  • Сизнинг хавфсизлигингиз ва об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда хизмат кўрсатиш куни ўзгартирилиши мумкин. Бундай ҳолларда сизга бошқа кунни танлашингизни таклиф қиламиз.
  • Парапланда ҳавога кўтарилиш учун озроқ масофага югуришга тўғри келади. Сўнгра параплан ердан енгил кўтарилиб, об-ҳаво шароитига қараб 100-300 метр баландликкача парвоз қилади. Барча бошқарувни сизнинг орқа томонингизда жойлашган малакали мураббий ўз зиммасига олади.
  • Иштирокчининг талабига кўра мураббий сокин, тебранма ва хатто шиддатли учуш амалларини бажариши мумкин. Сиздан эса фақат парвоздан роҳатланиш талаб этилади!
  • Парвоз йил давомида, ҳаво очиқ бўлган пайтда амалга оширилади.
  • Тоғ ҳавочи бироз салқинлиги сабаб иссиқроқ кейиниб олишни тавсия этамиз.
  • Спиртли ичимлик ёки гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган шахслар учун парвозга рухсат этилмайдилар.
  • Мўлжалланган санадан 7 кун олдин Сертификатни фаоллаштиринг.
  • Мижоз томонидан белгиланган кунни ўзгартириш камида 2 кун олдин ва фақат бир марта амалга оширилиши мумкин.
  • Сизнинг хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида Инструктор парвоз учун рухсат бермаслик ҳуқуқига эга.
  • Совға сертификати нархига vPodarok.uz комиссия қиймати киритилган.

 


 

Бу қандай бажарилади?

  • Дастурни танланг ва ўзингизга қулай вақтни бизга хабар беринг.
  • Купонни олинг ва шахсий код (ID)га эга бўлинг.
  • +998 (90) 981-81-00, +998 (94) 657-87-52 рақамларига қўнғироқ қилинг ва кодни айтинг.
  • Совғани телефон орқали фаоллаштириш учун ҳар куни 9:00 дан 18:00га қадар қўнғироқ қилишингиз мумкин.
  • vPodarok.uz ходимлари сизга батафсил маълумот беришади ва 1-2 кун мобайнида танланган хизмат ва белгиланган вақтни тасдиқлаш учун сиз билан боғланишади.

 


 

Танланган совғани икки усул билан олиш мумкин:

  • 9:00 дан 18:00 га қадар бизнинг менежерларимизга қўнғироқ қилган ҳолда.
  • CLICK ёрдамида онлайн тўловни амалга оширган ҳолда. Бунинг учун:
    • Ўзингизга ёққан совғани "Саватча"га жойланг
    • Ўнг томондаги "Саватча"да "Саватни кўрсатиш" тугмасини босинг
    • "CLICK орқали тўлов" амалини танланг ва сизга танланган совға учун хисоб чеки тақдим этилади.
Ушбу совғанинг 3 афзалликлари
  • Саргузашт ва адреналин олишнинг ажойиб уйғунлиги!
  • Тетиклик манбаи ва кўп миқдордаги адреналин. Шунингдек янги унутилмас таассуротлар!
  • Сифат ва нархнинг энг мутаносиб ечими!
vPodarok.uz сайтида кўплаб ажойиб совғалар топишингиз ёки ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.