+998 (90)

960-08-10

+998 (90)

964-08-10

Совғалар кутмоқда!
Иш вақти: 09:00 - 20:00

 

Саватингиз

Буюртмани расмийлаштириш учун камида битта совғани танлашингиз лозим!

TOBAPOB - 0 

Табиат қўйнида ёлғиз

Гулкам шаршарасига саёҳат
11801

Баҳоси: 871.000 сум
Таъриф

Шаҳар шовқин-сўронидан дам олгингиз келганда табиат қўйнида сайр қилишдан яхшироқ иш бўлмаса керак. Виқорли тоғларнинг улкан тошлари узра шарқираб оқиб тушаётган сувнинг гўзаллигию, одамни хаёллар оғушига чорловчи овози бу кунни хотирангизда абадий мухрлаши бегумон. Бундан ташқари қайинлар соясида сокин тоғ табиатидан баҳра олишга нима етсин. Экстремал ҳаяжонлар ишқибозлари малакали йўлбошчи кузатувида, шаршара бўйлаб арқонда осилиб тушишлари мумкин. Гулкам шаршарасига саёҳат - бу албатта жисмоний харакат бўлиб, кун сўнгида ёқимли чарчоқ сабаб мириқиб дам олишингизга биз кафил!

Шартлар

Дастур

  • Тошкент шаҳрида белгиланган жойда йиғилиш
  • Тошкентдан Чиёнга етиб бориш
  • Кўрсатмалар ва хавфсизлик чоралари билан танишиш
  • Довон бўйлаб Гулкам шаршарасига саёҳат
  • Арқонда осилиб шаршарага тушиш
  • Тушлик
  • Гулкасой ва Кўксой бўйлаб сайр
  • Довон орқали ортга қайтиш
  • Чимёндан Тошкентга қайтиш

 

Қатнашчилар сони: 3 кишидан 10 кишигача
Кузатувчилар сони: мавжуд эмас
Давомийлиги: 1 кун
Ўтказилиш жойи: Тошкент вилояти

 


 

Дастур ўз ичига олади:

  • Тошкент-Чимён-Тошкент йўналишида йўлқира
  • Тушлик
  • Бир ёки қатнашчилар сонига қараб бир нечта йўлбошчилар хизмати
  • Ускуналар учун ижара нарҳи

 


 

Нимани билиш лозим?

  • Дастур 3-10 кишига мўлжалланган.
  • Дастур давомийлиги – 1 кун.
  • Дастур май дан ноябргача амал қилади.
  • Мўлжалланган санадан 7 кун олдин Сертификатни фаоллаштиринг.
  • Мижоз томонидан белгиланган кунни ўзгартириш камида 2 кун олдин ва фақат бир марта амалга оширилиши мумкин.
  • Сизнинг хавфсизлигингизни инобатга олган ҳолда об-ҳаво шароити ёки сел келиш хавфи сабабли хизмат кўрсатиш куни ўзгартирилиши мумкин. Бундай ҳолларда сизга бошқа кунни танлашингизни таклиф қиламиз.
  • Хизмат кўрсатиш ҳудуди – Тошкент вилояти.
  • Иштирокчининг ёши – 16 ёшдан юқори.
  • Иштирокчининг оғирлиги 90 кг.дан ошмаслиги тафсия этилади.
  • Диққат! Ушбу совға спиртли ичимлик ёки гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган, жисмонан нимжон ва узоқ муддат жисмоний фаолиятга чидамсиз шахслар учун тақиқланади.
  • Сизнинг хавфсизлигингизни таъминлаш мақсадида Йўлбошчи хавфсизлик чоралариги амал қилишингизни талаб қилиши ёки дастур тугамасдан дархол ортга қайтишни талаб қилиши мумкин.
  • Тафсия этиладиган кейимлар: трико ёки спорт кейими, красовка, соябонли бош кейим, қуёш нурларидан химоя қилувчи воситалар, қора кўзойнак ва узун енгли куйлак. Совук кундга енгил куртка.
  • Ўзингиз билан олган шахсий буюмларингиз рюкзакда мустахкам жойлаштирилган бўлиши лозим. Селофан пакет, қўл сумкалари рухсат этилмайди.
  • Саҳар 6:00 да жўнаб кетиш учун тайёр бўлинг. Тошкентга қайтиш 21:00 га қадар кечикиши мумкин.
  • Совға сертификати нархига vPodarok.uz комиссия қиймати киритилган.

 

 


 

Бу қандай бажарилади?

  • Дастурни танланг ва ўзингизга қулай вақтни бизга хабар беринг.
  • Купонни олинг ва шахсий код (ID)га эга бўлинг.
  • +998 (90) 981-81-00, +998 (94) 657-87-52 рақамларига қўнғироқ қилинг ва кодни айтинг.
  • Совғани телефон орқали фаоллаштириш учун ҳар куни 9:00 дан 18:00га қадар қўнғироқ қилишингиз мумкин.
  • vPodarok.uz ходимлари сизга батафсил маълумот беришади ва 1-2 кун мобайнида танланган хизмат ва белгиланган вақтни тасдиқлаш учун сиз билан боғланишади.

 


 

Танланган совғани икки усул билан олиш мумкин:

  • 9:00 дан 18:00 га қадар бизнинг менежерларимизга қўнғироқ қилган ҳолда.
  • CLICK ёрдамида онлайн тўловни амалга оширган ҳолда. Бунинг учун:
    • Ўзингизга ёққан совғани "Саватча"га жойланг
    • Ўнг томондаги "Саватча"да "Саватни кўрсатиш" тугмасини босинг
    • "CLICK орқали тўлов" амалини танланг ва сизга танланган совға учун хисоб чеки тақдим этилади.
Ушбу совғанинг 3 афзалликлари
  • Саргузашт ва адреналин олишнинг ажойиб уйғунлиги!
  • Тетиклик манбаи ва кўп миқдордаги адреналин. Шунингдек янги унутилмас таассуротлар!
  • Сифат ва нархнинг энг мутаносиб ечими!
vPodarok.uz сайтида кўплаб ажойиб совғалар топишингиз ёки ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.