+998 (90)

960-08-10

+998 (90)

964-08-10

Совғалар кутмоқда!
Иш вақти: 09:00 - 20:00

 

Саватингиз

Буюртмани расмийлаштириш учун камида битта совғани танлашингиз лозим!

TOBAPOB - 0 

Shell Massage

Денгиз чиғаноқлари ёрдамида экзотик массаж
00000552

Баҳоси: 976.000 сум
Таъриф

Денгиз чиғаноқлари ёрдамида экзотик массаж сизни бироз вақтга бўлсада денгиз энергиясини, мовий денгиз соҳили ва оёқ остида қайноқ қумни хис этиш имконини беради. Денгиз чиғаноқлари билан массаж стоун муолажани тўлдирувчи массаж усули бўлиб, чиғаноқларнинг маҳсус турлари, масалан йўлбарссимон Каури чиғаноғи, иссиқликни ўзида яхши сақлайди.

 

Қолаверса массажда чиғаноқлардан ташқари қуритилган денгиз ўтлари, денгиз тузлари, эфир мойи, маҳсус гел ва активаторлардан фойдаланилади. Ушбу компонентларнинг аралашмаси танани маълум даражада иситса, чиғаноқларнинг иссиқликни узоқ сақлаш хусусияти бу фойдали иссиқликни массаж давомида сақлаб туришга ёрдам беради.

Шартлар

Дастур

  • СПА салонига ташриф
  • Менежер билан учрашиш
  • Денгиз чиғаноқлари ёрдамида экзотик массаж
  • Кофе ёки чой
  • Қайтиш

 

Қатнашчилар сони: 1 киши
Кузатувчилар сони: мавжуд эмас
Массажнинг давомийлиги: 1,5 соат
Ўтказилиш жойи: Шаҳар бўйлаб

 


 

Дастур ўз ичига олади:

  • Денгиз чиғаноқлари ёрдамида экзотик массаж
  • Табга кўра кофе ёки чой

 


 

Нимани билиш лозим?

  • Дастур 1 киши учун мўлжалланган.
  • Дастурнинг давомийлиги 1,5 соат.
  • Хизмат кўрсатиш ҳудуди – Тошкент шаҳри.
  • Иштирокчининг ёши – 16 ёшдан юқори.
  • Мўлжалланган санадан 7 кун олдин Сертификатни фаоллаштиринг.
  • Мижоз томонидан белгиланган кунни ўзгартириш камида 2 кун олдин ва фақат бир марта амалга оширилиши мумкин.
  • Диққат! СПА-муолажалари акс тасир кўрсатиши мумкин! Қон босими баланд бўлганда, сурункали касалликларда, вена қон томирлари ёки тери муаммолари бўлганда, аллергия мавжуд бўлганда, иситма ёки шамоллаш ҳолатида, жаррохлик амалиёти ёки оғир жарохатланишдан кейинги 6 ой давомида ва ҳомиладорликда албатта шифокор билан маслахатлашинг.
  • Совға сертификати нархига vPodarok.uz комиссия қиймати киритилган.

 


 

Бу қандай бажарилади?

  • Дастурни танланг ва ўзингизга қулай вақтни бизга хабар беринг.
  • Купонни олинг ва шахсий код (ID)га эга бўлинг.
  • +998 (90) 981-81-00, +998 (94) 657-87-52 рақамларига қўнғироқ қилинг ва кодни айтинг.
  • Совғани телефон орқали фаоллаштириш учун ҳар куни 9:00 дан 18:00га қадар қўнғироқ қилишингиз мумкин.
  • vPodarok.uz ходимлари сизга батафсил маълумот беришади ва 1-2 кун мобайнида танланган хизмат ва белгиланган вақтни тасдиқлаш учун сиз билан боғланишади.

 


 

Танланган совғани икки усул билан олиш мумкин:

  • 9:00 дан 18:00 га қадар бизнинг менежерларимизга қўнғироқ қилган ҳолда.
  • CLICK ёрдамида онлайн тўловни амалга оширган ҳолда. Бунинг учун:
    • Ўзингизга ёққан совғани "Саватча"га жойланг
    • Ўнг томондаги "Саватча"да "Саватни кўрсатиш" тугмасини босинг
    • "CLICK орқали тўлов" амалини танланг ва сизга танланган совға учун хисоб чеки тақдим этилади.
Ушбу совғанинг 3 афзалликлари
  • Танангиз ва саломатлигингиз учун хар томонлама ғамхўрлик
  • Беқиёс мусаффолик ва "қайта туғилиш". Ва бу ўзингизни яна бир бор яши кўришингиз учун яхши имконият!
  • Хамёнбоп нархда сифат кафолати ҳамда дастур танлашда вақтингизнинг тежалиши!
vPodarok.uz сайтида кўплаб ажойиб совғалар топишингиз ёки ўз таклифингизни киритишингиз мумкин.